Контентга ўтиш
FinTechHub binosining yuqoridan ko‘rinishi

Тошкентдаги Амалий IT ва
Дастурлаш Курслари —FinTechHub

IT курслари бо`йича О`збекистондаги йирик лабораторияга хуш келибсиз!

Курс очилишлари юкланмоқда…

Бизнинг афзалликлар

Инновацияга таянган ўқув дастури

Ўқув дастури мунтазам янгиланиб, соҳадаги тезкор ўзгаришлар ва янги технологиялар асосида доимий равишда оптималлаштирилади. Натижада, ўқувчилар ҳар доим замонавий, амалий ва бозор талабларига мос билимларга эга бўладилар.

Инновацияга таянган ўқув дастури

Кучли Финтеч экотизимида яратилган академия

FinTechHub Академияси Универсал Банк ва Униред компаниялари экотизими асосида ташкил этилган бўлиб, бу ўқув жараёнининг сифатини ва амалийлигини оширади.

Стронг Миддле ва Сениор даражадаги устозлар

Амалий билимга эга, реал тажриба асосида дарс берадиган, миддле ва сениор даражадаги экспертлардан дарслар.

Стронг Миддле ва Сениор даражадаги устозлар

Стартуп яратиш ва Реал Лойиҳалар

Ўқувчилар стартупларни яратишга қарор қилса, улар тўлиқ қўллаб-қувватланади. Кучли билимга эга ўқувчилар эса, лойиҳа мавжуд бўлса, FinTechHub’даги реал лойиҳаларда иштирок этиш имконига эга бўлади.

Стартуп яратиш ва Реал Лойиҳалар

Суппорт устозлар

Ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ишлаш учун дарсдан ташқари қўшимча устозлар.

Суппорт устозлар

Талабалар учун махсус ўтказиладиган учрашувлар

Топ инфлюэнсерлар, бизнес лидерлари ва кўп йиллик тажрибага эга дастурчилар билан махсус учрашувлар

Доимий равишда ўтказиладиган қизиқарли ҳакатонлар ва креатив танловлар

Бепул маслаҳат олиш учун нима қилиш керак?

Исм ва телефон рақамингизни қолдиринг — мутахассисларимиз сизга боғланиб, барча саволларингизга жавоб беришади.

Раҳмат, қўнғироғингизни кутаман 😊

Ўқишни тугатиб, нималарга эга бўласиз?

Сертификат

Сиз курсни муваффақиятли якунлагач, расмий сертификат билан тақдирланасиз. Бу ҳужжат сизнинг профессионал даражангизни кўрсатиб, карерангизни бошлашда муҳим қадам бўлади.

Сертификат

Замонавий ва талабгир касб эгаси бўлиш имконияти

Сиз замонавий касбни ўрганиб, уни амалиётда қўллай оладиган даражага етасиз ва иш бошлаш учун етарли билимга эга бўласиз.

Замонавий ва талабгир касб эгаси бўлиш имконияти

Ички IT компанияларда иш имконияти

Академиямиз таркибида фаолият юритувчи IT компаниялар мавжуд бўлиб, бу сиз учун реал иш муҳитига яқинлашиш имконини беради. Вакансиялар очилганда, ўқувчиларимиз саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, тўғридан-тўғри ишга қабул қилинишлари мумкин. Энг муҳими, компанияларимизда фаолият юритаётган кўплаб дастурчилар айнан академиямиз битирувчилари бўлиб, бу сизнинг ҳам шу йўлни босиб ўтишингиз мумкинлигини кўрсатади.

Ички IT компанияларда иш имконияти

Ўқувчиларимиз қаерда ва қандай лойиҳаларда ишлашади?

Таълим шакллари

Гуруҳда — Бирга код ёзиб, тезроқ ўрганинг

Дарслар 12 нафаргача ўқувчидан иборат кичик гуруҳларда олиб борилади. Бу эса устозга ҳар бир ўқувчига индивидуал эътибор қаратиш имконини беради. Натижада, мавзуларни чуқурроқ тушуниш, саволларга тезкор жавоб олиш ва самарали ўрганиш муҳити яратилади.

Гуруҳда — Бирга код ёзиб, тезроқ ўрганинг

Индивидуал — Сизга мос, тез ва самарали ўрганинг

Дарслар тўлиқ сизга мослаштирилган тарзда олиб борилади. Устоз фақат сиз билан ишлайди ва ҳар бир мавзуни сизнинг даражангиз ҳамда ўрганиш тезлигингизга қараб тушунтиради. Бу эса қисқа вақт ичида максимал натижа олиш ва дастурлашни чуқур ўзлаштириш имконини беради.

Индивидуал — Сизга мос, тез ва самарали ўрганинг

Онлайн — Қулай ва исталган жойдан самарали ўрганинг

Онлайн ўқитиш сизга исталган жойдан ўқиш имконини беради. Дарслар жонли тарзда ўтилади, ёзувлари сақлаб берилади, саволларни эса бевосита устозга беришингиз мумкин. Ишлайдиганлар ва банд графикда юрувчилар учун жуда қулай.

Онлайн — Қулай ва исталган жойдан самарали ўрганинг

Саволларингиз борми?

Исмингиз ва телефон рақамингизни қолдиринг — менежерларимиз сиз билан боғланиб, барча саволларингизга батафсил ва тушунарли жавоб беради.

Ёки ўзингиз бизга мурожаат қилишингиз мумкин:

Бизнинг ўқувчилар ва амалиёт жараёнидан лавҳалар

Замонавий ўқувплатформаси

Замонавий платформа орқали дарсларни осон ўрганинг, вазифаларни бажаринг ва натижаларни кузатинг

FinTechHub мобил иловаси ҳақида

Иловани юклаб олинг

Ва ўқув жараёнини янада қулай қилинг!

Google Play’дан

Юклаб олинг

FinTechHub мобил иловаси телефон экранида